Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Жаҳонгир Музаффарович Мирпўлатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий саҳфаларида маълум қилинди.

Маълумот учун, Мирпўлатов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежини, 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаб, масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2018 йилда Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.

Амалдор пойтахт Солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинлангунга қадар Солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилган ва қатор раҳбарларини ишдан олганди. Жумладан, пойтахт бошқармаси раҳбари Юнусжон Насимжонов ҳам лавозимидан четлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг