Тошкент шаҳар ИИББ 5 ёшли бола иштирокидаги ЙТҲ бўйича маълумот берди

Жамият

image

Кеча, 9 июль куни ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи болани уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрининг Сергели туманида юз бергани, боланинг ота-онаси ёнида бўлмагани айтилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, ЙТҲ кеча, 9 июль куни соат 19:20 да Сергели тумани Мирзо Турсунзода кўчасида юз берган. Ҳайдовчи 26 ёшли Баҳром Х. Matiz автомобилида йўлдан ўтаётган беш ёшли Р.С.ни уриб юборган.

Ҳайдовчи болани шифохонага олиб борган. Бола ЙТҲда жиддий жароҳат олмаган. Хабарнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан боланинг ота-онаси ҳам топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сергели

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made