Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 Январь 4119 1 дақиқа
Мирмуҳаммад Миршаҳидович Мирҳамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Мирмуҳаммад Мирҳамидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.
Мирмуҳаммад Мирҳамидов 2006 йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2023 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Live
Барчаси