Тошкент, Наманган ва Самарқандда 102 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
25 Июль 2020
10538Бугун, 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 нафарга ошиб, 19 755 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 174 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси