Тошкент метросининг иш вақти ўзгаради
Жамият
−
18 Май 2021
9562Жорий йилнинг 21 майидан бошлаб Тошкент метрополитенининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари иш тартиби ўзгаради. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда.
“Жорий йилнинг 21 майидан бошлаб Тошкент метрополитенининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари иш тартиби вақтинча соат 06:00 дан 23:00 гача белгиланади”, дейилади хабарда.
Қайд этиш керакки, апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Новза” бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.
7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.
8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.
Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди.
LiveБарчаси