Тошкент метрополитенида интернетга уланиш имконияти яратилди

Жамият 1723
image

Бугун, 7 октябрдан бошлаб Тошкент метрополитенинг барча бекатларида Wi-Fi тармоғига уланиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Metrotelecom компанияси маълум қилди.

Бепул интернетдан фойдаланиш учун метрога тушишдан олдин рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатга олиш телефон рақамига юбориладиган SMS орқали амалга ошади.

Метрода интернетдан фойдаланишнинг икки варианти мавжуд: бепул ва пулли.

Бепул интернет тармоғига уланиш учун қуйдаги босқичлардан ўти лозим:

1. Метрога тушишдан аввал #Metrotelecom Free тармоғини танлаш;
2. Телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш;
3. Реклама ролигини томоша қилиш;
4. Интернетга уланиш учун рухсат олиш.

Wi-Fi`га уланиш бўйича қўлланма метрога тушишдан олдин эълон тахтачаларида кўрсатилган бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×