Тошкент метросининг 3 та бекати 3 кунга ёпилади
Жамият
−
27 Октябрь 2023
7542Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишидаги "Толариқ" (10-бекат), "Хонобод" (11-бекат) ва "Қурувчилар" (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати 3 кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Билдирилишича, бекатлар фаолияти янги "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) метро бекатларидаги қурилиш ишларининг якуний босқичи сабабли вақтинча тўхтатилмоқда.
Шу муносабат билан янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 3-5-ноябрь кунлари ер усти ҳалқа йўлининг 10, 11, 12-бекатлари ёпилади.
Ушбу масофада қатновни амалга ошириш учун эса “Қиёт” (9-бекат) - “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Юнусобод” йўналишининг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари 4 ойга ёпилганди.