Тошкент метросида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак қамалди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
3580Тошкент шаҳридаги метрода вояга етмаган қизнинг танасини ушлаб, шилқимлик қилган эркак қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишиб чиқди.
Аниқланишича, ҳодиса 2024 йилнинг 30 октябрь куни соат 16:00 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Новза” бекати йўналишидаги электропоезд вагони ичида содир бўлган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган М.С.нинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаганини, ҳозирда қилмишидан пушаймон эканини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам метронинг “Амир Темур” бекати электропоезди ичида нотаниш қизнинг белидан паст қисмини ушлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалганди.