Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани юзасидан ишчи гуруҳ тузилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Новза” бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда одамлар метро туннели бўйлаб юриб кетаётганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, бугун, 17:50ларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Миллий боғ” ва “Новза” станциялари оралиғида техник сабабларга кўра битта ҳаракат таркиби тўхтатилган. 

“Барча йўловчилар хавфсиз эвакуация қилинди. Метрополитеннинг ушбу йўналишдаги харакат давом этмоқда.

“Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг раҳбарияти йўловчилардан узр сўрайди ва вазиятни аниқлаб олиш учун ишчи гуруҳ тезкор ташкил этилганини маълум қилади. Текширув натижалари расмий манбаларда жамоатчиликка эълон қилинади”, дейилади ДУК хабарида.

Қайд этиш керакки, апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўляпти. 7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.

8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.

Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг