Тошкент метроси бекатларида кассалар ёпилади
Жамият
−
06 Декабрь 5969 1 дақиқа
Тошкент метрополитенида 9 декабрдан бошлаб “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишидаги барча 14 та бекатдаги, шунингдек, “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида кассалар ёпилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу бекатларда нақд пул билан амалга оширилаётган тўлов кўрсаткичлари паст. Ушбу бекатларда кассалар ўрнига янги замонавий QR-кодли чипталар берувчи аппаратлар – инфокиосклар ишга туширилган.
Метрополитен инфокиосклар орқали чипта хариди тезлашиши, навбатлар камайишини таъкидлаган. Шунингдек, QR-код асосидаги чипталарни мобил телефон ёки чоп этилган квитанция шаклида ишлатиш мумкинлигини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Тошкент шаҳридаги илк метро йўналиши 2026 йил охиригача қуриб битказилиши хабар берилганди.