Тошкент метрополитенида электр узилиши содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 17 декабрь куни Тошкент метрополитенида электр узилиши содир бўлди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди. 

Тахминан соат 13:15 лар атрофида метрополитенни ташқи электр энергия билан таъминловчи корхоналарда электр тармоғида содир бўлган қисқа узилиш сабабли, "Чорсу" бекатининг кириш светафорида тақиқловчи қизил чироғи ёнган. Бунинг оқибатида, 40-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан бекатга кириб келишда тўхтаб турган.

"Тошкент метрополитени" ДУК берган расмий муносабатда, электр энергияни қайта тиклаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар натижасида 8 дақиқадан сўнг ҳаракат таркиби ўз ҳаракатини давом эттирган.
 
Қайд этилишича ноқулайликлар бартараф этилиб поездлар ўз йўналишида белгиланган жадвалга кўра ҳаракатни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 декабридан Тошкентда 2 та янги метро бекати иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метрополитени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг