Бугун Тошкентда 2 та янги метро бекати иш бошлайди
Жамият
−
15 Декабрь 2023
10090Бугун, 15 декабрь куни Тошкентда метрополитеннинг ерусти ҳалқа йўлидаги яна иккита бекатда таъмирлаш ишлари якунланиб, иш фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда "Метрополитен" матбуоти хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент метросининг янги "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) бекатлари синов тариқасида йўловчиларсиз ишлай бошлади. Тест режимида ҳаракат синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчилар фойдаланиши учун ҳам рухсат берилади.
Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг Ерусти ҳалқа айланма йўли жами 37 та бекатни ўз ичига олиши режалаштирилган. Шу вақтга қадар “Дўстлик 2” бекатидан “Қурувчилар” бекатигача бўлган 12 та бекат фойдаланишга топширилганди. Қолган бекатлар ҳали қурилиш жараёнида.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Тошкент шаҳридаги 19 та ерусти метро бекатига янги ном берилганди. Бу бўйича “Тошкент метрополитенининг ерусти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь