Тошкент метрополитенининг харитаси янгиланди
Жамият
−
30 Август 2023
10190Тошкент метрополитенининг харитаси янгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, метрополитеннинг бир-неча йилдан буён қурилиши давом эттирилаётган Eр усти ҳалқа йўлининг Ўзбекистон линиясини Чилонзор йўли билан боғловчи қисми ҳам харитага киритилган ва сариқ ранг билан белгиланган. Янги линиянинг ушбу қисми 12 та бекатни ўз ичига олади ва "Дўстлик" бекатидан Сергели туманидаги янги метро станцияларига бориб уланади.
Чизмадаги катта ўзгаришлардан яна бири, аввал тартиб рақамлар билан белгиланган ушбу бекатлар харитага янги номлари билан киритилган.
Маълумот учун, Тошкент метрополитенинг Ер усти ҳалқа айланма йўли жами 37 та бекатни ўз ичига олиши режалаштирилган ва қолган бекатлар ҳали қурилиш жараёнида.
Эслатиб ўтамиз,10 август куни Тошкент шаҳридаги 19 та ер усти метро бекатига янги ном берилди.
LiveБарчаси