Тошкент марказидаги туннелда ҳаракат қисман чекланди
Жамият
−
11 Февраль 2022
3979Бугун, 11 февралдан Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасидан ўтган туннелда реконструкция ишлари олиб борилади. Таъмирлаш бир ой давом этади.
Реконструкция давомида туннелнинг 2 томонидаги 3 та йўналишнинг фақат биттадан йўналиши навбатма-навбат автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади. Ҳайдовчилар қолган 2 та йўналишда ҳаракатланиши мумкин.
Аввалроқ, Яшнобод туманидаги Ўш кўчаси “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ март охиригича ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь