Тошкент кўчаларидан яна бири 5 кунга ёпилади (харита)
Жамият
−
29 Август 2023
5577Пойтахтда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ёғингарчилик вақтида юзага келиши мумкин бўлган сув тошиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари сабаб 5 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Бешқайрағоч кўчаси билан кесишмасидан, Истироҳат кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудудда коллектор қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ушбу техник ишлар 30 августдан 4 сентябрга қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми беш кунга ёпилади. Ҳайдовчиларга эса ҳаракатланиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги бошқа бир қатор кўчалар ҳам 31 августдан 3 сентябрга қадар ёпилиши маълум қилинган.
LiveБарчаси