Тошкентдаги бир қатор кўчалар 3 кунга ёпилади (харита)
Жамият
−
25 Август 2023
5187Пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 сентябрь куни Мустақиллик байрамига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Унга кўра, жорий йилнинг 31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача:
- Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан, Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган йўналишда ҳаракат чекланади.
Шунингдек, 3 сентябрь куни соат 05:00 дан 09:00 гача:
- Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача бўлган йўналишда автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси