Тошкент каратэ бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Спорт

image

Ўзбекистон каратэ WKF бўйича 2022 йилги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Осиё карате федерациясининг конференциясида маълум қилинди.

Айни кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида Осиё карате федерациясининг конференцияси ўз ишини бошлади. 

Ушбу тадбир кун тартибидан 2022 йил ўтказиладиган қитъа чемпионатига мезбонлик қилувчи давлатни аниқлаб олиш масаласи ўрин олган эди. Унга кўра, Тошкент шаҳри барча ёш тоифаларидаги қитъа чемпионатини ўзида қабул қиладиган бўлди. Қайд этиш жоиз, аввалги мезбон мамлакатлар эпидемиологик вазият сабаб мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортпан эди.

Маросимда Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос, шунингдек, Осиё каратэ федерациясининг биринчи вице-президенти Аълам Муллаев иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки режага кўра, қитъа биринчилиги Осиё ўйинларидан аввал ўтказилиши кўзда тутилган. 

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 2019 йилнинг июль ойида катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Осиё чемпионати Каратэ WKF Аълам Муллаев

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг