Тошкент, Қашқадарё ва Хоразмда 181 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
24 Июль 2020
15792Бугун, 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181 нафарга ошиб, 19 360 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 89 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 80 нафари Тошкент шаҳрида;
• 12 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Андижон вилоятида 95 нафар, Сирдарё вилоятида 63 нафар, Навоий вилоятида 18 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 10 нафар, жами 323 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 10 472 (+323) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 782 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь