Тошкент ИИББда ходимларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди
Жамият
−
01 Февраль 2021
4524Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида COVID-19 га қарши вакцина синови доирасида шахсий таркибни вирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бошқарма Тиббиёт бўлими вакцинация жараёнида Хитойнинг Микробиология институти томонидан “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ZF2001 рекомбинант вакцинасидан фойдаланмоқда.
Биринчилардан бўлиб вакцинани Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Муҳиддин Жўраев қабул қилган.
“Ушбу вакцина клиник синовлардан ўтган бўлиб, Республика вирусология ва иммунолгия илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновациялар маркази томонидан маъқулланган”, дейилади хабарда.