Тошкент “ГАИ” бошлиғи ишдан кетди
Жамият
−
20 Июль 2024 23868 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов ўз хоҳишига кўра ишдан кетган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ички ишлар органларидаги манбаси хабар берди.
Рафиқжон Жалилов 2019 йил мартидан бери шу лавозимда ишлаб келаётганди. 2024 йилнинг май ойида полковник Муҳаммад Одилов шаҳар ИИББ ЙХҲБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бироқ шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур тайинловлар ҳақида шу пайтгача расмий хабар бермади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Олим Чориқулович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига полковник Шерзод Шокирович Ибрагимов Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Live
Барчаси