Тошкент дунёдаги энг ҳавоси ифлос шаҳар бўлди

Local

−

image

Бугун, 21 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.

Соат 08:45 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 196 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги PM2,5  концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 28,5 баравар юқори.

Тошкентдан кейинги ўринларни Покистоннинг Лаҳор, Бангладешнинг Дакка, Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳарлари эгаллаган. 

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллаганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends