Тошкент бозорларида кунлик патта нархи оширилди 

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги бозорларда савдонинг бир талай турлари учун патта нархи ўртача 20-30 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг бугун, 14 февраль куни қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Тошкент бозорларида савдонинг бир талай турларига патта нархи ўртача 20-30 фоизга оширилган.

Қуйида ўзгарган нархларнинг тўлиқ рўйхати:

Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 – 1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

Маҳсулотлар аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ патта нархлари ошишини назарда тутувчи ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бозор патта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг