Тошкент – Андижон пулли йўлини қуриш қанчага тушиши очиқланди

Жамият 9468
image
-

Тошкент – Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш учун 2 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул ходими Фаррух Ғаффоров маълум қилди.

Масъулга кўра, Тошкент – Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослар (ДТИА) Жаҳон банки консультантлари томонидан ишлаб чиқилди ва 2020 йилда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган. 

Лойиҳа бўйича “Инвестициядан олдинги тадқиқот” (Pre-investment study) ни ўтказиш бўйича консультантни аниқлаш ишлари бошланиш арафасида. Бир йилдан кўпроқ муддат давомида ўрганиш ишлари ўтказилгандан сўнг, халқаро тендер эълон қилинади. Шунингдек, ўрганиш ишлари давомида аҳолидан мазкур лойиҳага ва йўлдан фойдаланиш учун тўловга муносабати сўровнома орқали аниқланади.

Лойиҳалар бўйича ҳали қурилиш ишлари бошланмаган. Икки босқичли очиқ ва шаффоф тендер асосида танланган халқаро инвестор билан ДХШ тўғрисидаги битим имзолангандан кейин қурилиш ишлари бошланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа умумий қиймати 2 млрд. АҚШ долларидан ошади. 340 км. лик йўл учун умумий қурилиш даври қурилиш кетма-кетлигига кўра 5-10 йилни ташкил этиши мумкин.

Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўлдан фойдаланиш нархлари енгил автомобил ва енгил юк машиналар учун тахминий нарх 5 ва 7 АҚШ доллари, юк машиналари ва автобуслар учун 15 АҚШ доллари этиб кўрсатилган.  

ДШХ тўғрисидаги битим тахминан 40 йил муддатга тузилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа бўйича Президент қарори қабул қилиниши кўзда тутилган бўлиб, мазкур қарорда йўлдан фойдаланувчилар учун нархлар ўзгариши ёки тўловниннг маълум қисми субсидия ҳисобига қопланиши ёхуд йўлнинг бепул бўлиши ва имтиёзга эга бўлган фойдаланувчилар рўйхати шакллантирилиши масалаларига аниқлик киритилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 3
t
×