Тошкент – Андижон пулли йўли автомобиллар учун қанча бўлиши айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Автомобиллар Тошкент – Андижон пулли йўлида 5 АҚШ доллари эвазига ҳаракатланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили маълум қилди. 

Унга кўра, мазкур йўлда Қамчиқ довонидаги тезлик 60-70 км минимум этиб белгиланади. Йўлнинг қолган қисмида эса ҳайдовчилар 120-150 км тезликда ҳаракатланишлари мумкин.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, енгил автомобиллар учун белгиланган нархлар қуйидагича:

•  Тошкент – Андижон: 5 АҚШ доллари атрофида;
•  Тошкент – Ангрен: 1,7 АҚШ доллари атрофида;
•  Тошкент – Қўқон: 1-2 АҚШ доллари атрофида.

Тошкент – Андижон йўналишида юк автомобиллари учун нархлар – 20 АҚШ долларини ташкил қилади.

Тошкент – Самарқанд йўналишида 300 кмли йўл учун 5-6 АҚШ доллари атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

йўл автомобиль

Баҳолаганлар

1153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг