Тошкент аэропортида тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент халқаро аэропортида пневматик қурол олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик аниқланди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 21 август куни соат 21:05 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдор) борлиги аниқланган.

 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” божхона пости орқали ноқонуний равишда қурол олиб кирилиши тўхтатиб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўппонча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made