Тошкент аҳолиси 6 ойда қанчага ўсгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент шаҳар аҳолиси 42,8 минг кишига ёки 101,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, пойтахт аҳолиси сони 2 млн 737,2 минг кишига етган. Аҳолининг зичлиги эса 1 км кв. майдонга 7564 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг 7 минг гектардан ортиқ ер майдони пойтахтга қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.

Қонунчилик палатаси йиғилишида чегараларнинг бу тарзда ўзгариши келгусида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг