Тошкентда 113 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
19 Июль 2020
13979Бугун, 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178 нафарга ошиб, 16 607 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 26 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар ҳамда Андижон вилоятида 11 нафар, жами 51 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 9 178 (+51) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 7 344 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси