Тошкент ҳокими янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 2 октябрь куни Тошкент шаҳар спорт бошқармаси масъуллари, пойтахт спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мураббий-мутахассислар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда шаҳарда шахмат мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосарлари,  ижрочи директори ҳамда котиби сайланган.

Маълумот учун, Шавкат Умурзоқов 2023 йил 23 мартдан буён Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Юнусобод тумани “Туркистон-53” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига пойтахт ҳокими, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Бўронович Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Умурзоқов шахмат федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made