Тошкент ҳокими депутат бўлди
Жамият
−
02 Июль
7904Бугун, 2 июль куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков депутат этиб сайланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессиясида Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Абдулла Магрупов пойтахтда бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида маълумот берган. Унда Юнусобод тумани “Туркистон-53” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига пойтахт ҳокими, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Бўронович Умурзаков Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайлангани айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Шавкат Умурзоқов шаҳар ҳокими этиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.