Тошкент ҳавосининг ифлосланиши бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди
Жамият
−
13 Февраль
947213 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан қарийб 28,4 баравар юқори кўрсаткични кўрсатмоқда. Ҳаво ифлосланишининг бундай даражаси ўта зарарли деб баҳоланиб, бу каби об-ҳавода астма касаллиги борлар, қариялар ва болалар ташқарида тиббий ниқоб тақиши, имкон қадар очиқ ҳаводаги машғулотларини камайтириши, уйда бўлганида деразаларни ёпиши тавсия этилади.
Прогнозларга кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш кўрсаткичи 11-12-13 февраль куни энг юқори, 196 ҳаво сифати индексини кўрсатади. Қолган кунлари ифлосланиш даражаси бироз пасайиши кутилмоқда.
Мутахассислар шаҳар ҳавосининг ифлосланишига автомобилларнинг ҳаддан ташқари кўплиги, эски моделдаги машиналар ҳавога кўпроқ зарарли моддалар чиқариши, шунингдек, фабрикалар, заводлар, саноат ҳудудлари ҳамда электр станцияларидан чиқадиган тутунларни сабаб қилиб келтиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, ёмғир туфайли Тошкент ҳавоси тозалангани ва шаҳар ҳавосидаги ПМ2,5 заррачалари миқдори 1 кубометр ҳавода 37 микрограммни ташкил этгани хабар қилинганди.
Улканбаева Райхона