Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида яна юқорилади
Жамият
−
17 Май 5601 1 дақиқа
Бугун, 17 май куни Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиқди. Бу ҳақда маълумот реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида келтирилган.
Унга кўра, соат 22:40 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 117,354 мкг/м3 ни ташкил этган.

РМ10 заррачаларининг таркиби ҳам меъёрдан ошди, бу камдан-кам учрайди – 1584,817 мкг/м3, рухсат этилган 500 мкг/м3 дан 3 баравар юқори. Соат 22:00 да бу рақам 726,943 мкг/м3 эди.
Қолаверса, Тошкент шаҳрида 8,5 минг, Тошкент вилоятида 10,3 минг абонент вақтинча электр энергиясидан узилган.
Энергетика вазирлигига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида айрим линиялар ўчирилган.
Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология қўмитаси уйда қолиш, деразаларни ёпиш, намликни ошириш (юзаларни нам латта билан артиш, намлагичдан фойдаланиш), кўпроқ суюқлик ичиш, кўчада ниқоб тақишни тавсия қилди.
Live
Барчаси