Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
Жамият
−
28 Январь
4812Бугун, 28 январь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir портали маълум қилган.
Соат 14:23 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 206мкг/м³ ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 41,2 бараварга кўп.
Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.
Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 январь куни Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиққанди.