Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида яна 2-ўринга чиқди

Жамият

image

Бугун, 27 январь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиқди. Бу ҳақда маълумот реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида келтирилган.

Унга кўра, соат 21:30 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 175.5 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 35,1 бараварга кўп.

Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.

Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиққан эди. Ўшанда Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 174 мкг/м3 ни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ифлос ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг