Торрес ПСЖ ўтишга яқин турибди – ОАВ
Sport
−
09:46 459 1 minute
“Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес ПСЖ шахсий шартлар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби футболчи билан тўрт йиллик шартнома бўйича келишувга эришилган. ПСЖ 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида ҳал қилувчи голни урган футболчини тахминан 50 миллион еврога сотиб олишга тайёр.
Манбага кўра, 26 ёшли Торреснинг ПСЖга трансферида “катта келишмовчилик” юзага келмаса, битим амалга ошади. Томонлар бир неча кундан буён музокара олиб бормоқда. Унда спорт директорлари Деку ва Луис Кампоснинг шахсий дўстлиги ҳам муҳим роль ўйнаган.
Барча томонлар келишувни 12 августга қадар, яъни Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Испания терма жамоаси футболчилари “Барселона” машғулотларига қайтиши керак бўлган кунгача якунлашни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Ферран Торрес 2022 йил январидан буён “Барселона” сафида тўп тепмоқда. У Каталония клубига “Манчестер Сити”дан кўчиб ўтган. Торрес “Барселона” билан 7 та ички совринни қўлга киритган.
Live
All