Тони Фергюсон: “Ҳабиб сен қўрқоқсан”
Спорт
−
02 Апрель 2020
11052Енгил вазн тоифасида UFC спортчиси Тони Фергюсон UFC-249 турнири доирасида жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши жанг қолдирилгани бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳабиб мен билан жанг қилишни истамаяпти. У қўрқоқ. Мендан қўрққани учун қочиб юрибди. Шунинг учун ҳам уни чемпионлик камаридан маҳрум қилиш керак. Биз уни қўрқитмадик. Унда Абу-Даби орқали АҚШга келиш имкони бор эди”, дея изоҳ берди Тони Фергюсон ESPN нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўрдасидаги жанг бешинчи бор қолдирилмоқда. Ҳабиб ва Тони ўртасидаги дастлабки жанг 2015 йили бўлиб ўтиши керак эди. Ҳабиб Нурмуҳамедов жароҳат олгани боис ушбу беллашув қолдирилганди.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов профессионал фаолияти давомида 28 маротаба жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
Тони Фергюсон ҳам Ҳабиб каби 28 маротаба октагонга кўтарилган. Ўтказилган жангларнинг 25 тасида ғалаба қозонган бўлса, қолган 3 тасида мағлубиятга учраган.