Тонггача яна 192 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
5861Бугун, 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 192 нафарга ортиб, 55 593 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 147 нафари Тошкент шаҳрида,
• 35 нафари Наманган вилоятида,
• 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 168 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь