Тонггача коронавирусга чалинганлар 279 нафарга кўпайди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Бугун, 9 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 279 нафарга ортиб, 30197 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатлари:

- 142 нафари Тошкент шаҳрида;

- 133 нафари Тошкент вилоятида;

- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Айни пайтда 21316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатда 8691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг