Тонггача 8 ҳудудда 123 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
01 Ноябрь 2020
10111Бугун, 1 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123 нафарга ошиб, 67 055 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 13 нафари Андижон вилоятида,
• 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 5 нафари Наманган вилоятида,
• 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 16 нафари Сирдарё вилоятида,
• 21 нафари Тошкент вилоятида,
• 53 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган .
Ҳозирда мамлакатда 2 252 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси