“Толибон” Ўзбекистон ва Тожикистонни афғон самолётларини қайтаришга чақирди 

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон расмийларини Марказий Осиёнинг ушбу Республикаларига олиб ўтилган самолётларни қайтаришга чақиради. Бу ҳақда маҳаллий “TOLOnews” телеканали хабар берган.  

“Тожикистон ёки Ўзбекистонга олиб ўтилган самолётларимиз қайтарилиши керак. Самолётларимиз хорижда қолишига ёки бу давлатлар фойдаланишига йўл қўймаймиз. Келажакдаги ҳаво кучларимиз ҳеч қандай давлатга боғлиқ бўлмайди”, деган толиблар томонидан тайинланган Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб. 

Шу билан бирга, “Толибон” вакили яна бир бор аввалги тузум даврида Қуролли кучлар таркибида бўлган ҳарбийларни “Толибон” томонидан тузилган янги армия сафига қўшилишга чақирган. 

“Келинг, ҳукуматимизни қўллаб-қувватланг ва унга қаршилик кўрсатишни бас қилинг”, дея хулоса қилган Ёқуб. 

Таъкидланишича, Афғонистон Ислом Республикаси режими ағдарилишидан олдин мамлакатда 164 та жанговар самолёт бўлган бўлса, ҳозирда улар атиги 81 та. Уларнинг аксарияти минтақанинг бошқа давлатларига экспорт қилинган. 

Маълумот ўрнида, АҚШ 2021 йил баҳорида ўз Қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин “Толибон” ҳаракати Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 15 август куни “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса Республикани тарк этди. 6 сентябрда толиблар бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида эълон қилган бўлса, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон Толибон

Баҳолаганлар

817

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг