“Толибон” темир йўл бўйича музокара ўтказиш учун Ўзбекистонга келди
Жамият
−
08 Февраль 2023
8204Аввал хабар беранимиздек, “Толибон” вакиллари Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга боришга тайёрлигини маълум қилган эди. Бугун, 8 февраль куни “Толибон” вакиллари музокара ўтказиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати ходими Алишер Болтабоев хабар берди.
Маълум қилинишича, Афғонистоннинг иқтисодий масалалар бўйича комиссияси, Молия вазирлиги ва харидлар департаменти вакилларидан иборат делегацияга “Толибон” темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ал-Раҳмон Шарафат бошчилик қилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан “Толибон” темир йўл бошқармаси вакиллари Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўли бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолашни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февраль кунидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртадаги келишув чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётгани сабабли Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилганини маълум қилган эди. Бунинг ортидан Афғонистон темир йўл бошқармаси расмийлари “Ўзбекистон темир йўллари”ни Ҳайратон-Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл алоқасининг техник масалалари бўйича янги келишувни бузганликда айблаб чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь