“Толибон” стол футболини ҳам тақиқлади
Олам
−
29 Май 2208 1 дақиқа
“Толибон” муваққат ҳукумати Афғонистоннинг Даикунди вилоятида стол футболи ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.
Маълум қилинишича, “Толибон” ушбу ўйиндаги кичик футболчи фигураларини тақиқланган дея ҳисоблаган ва бу ҳолат Ислом динида ман этилганини билдирган.
Қайд этилишича, “Толибон” стол футболи клубларига ўйинни давом эттириш учун футболчи фигураларининг бош қисмларини олиб ташлашни буюрган. Агар бу буйруққа амал қилинмаса, ўйиннинг ўзи бутунлай тақиқланиши айтилган.
Аммо “Толибон” муваққат ҳукумати бу борада расмий баёнот бермаган.
Сўнгги тўрт йил ичида “Толибон” Афғонистонда бир қанча ўйинлар ва кўнгилочар фаолиятларни босқичма-босқич чеклаб келмоқда. Бунгача, муваққат ҳукумат спорт соҳаси доирасида Афғон шахмат федерациясининг фаолиятини тўхтатганди ва шахматни “ҳаром” деб эълон қилган эди.
Спорт департаменти вакили Атал Машванийнинг сўзларига кўра, шахмат “Толибон” томонидан 2024 йилда қабул қилинган “Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тақиқланган қимор ўйинлари тоифасига киради.
Live
Барчаси