Афғонистонда шахмат тақиқланди

Олам

image

Афғонистонда шахмат ўйини тақиқланди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматининг эзгуликни тарғиб қилиш ва бузуқликнинг олдини олиш вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, жорий йилнинг 9 май куни шахмат ҳамжамияти вакиллари Спорт департаментига мурожаат қилиб, клуб фаолиятини давом эттириш, мусобақалар ўтказиш ва расмий қўллаб-қувватлашни сўраган. Жавоб эса салбий бўлган – шахмат Амир фармони билан тақиқлангани ва федерацияга фаолият юритиш ҳуқуқи йўқлиги билдирилган.

Спорт департаменти вакили Атал Машванийнинг сўзларига кўра, шахмат “Толибон” томонидан 2024 йилда қабул қилинган “Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тақиқланган қимор ўйинлари тоифасига киради.

“Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин ҳам федерация ўз фаолиятини давом эттириб, эркаклар ҳамда аёлларга шахмат ўргатган ва бутун мамлакат бўйлаб турнирлар ўтказиб келган эди. Эндиликда маҳаллий шахматчилар айтишича, бу спорт тури буткул инқирозга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг