“Толибон” Россиядан ёрдам сўради 

Олам

image

Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Афғонистон ўртасида санкциялар босимини камайтириш масаласида воситачи бўлиши, шунингдек мамлакатни қайта тиклашга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматининг Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилган. 

“У (Россия — таҳр.) биз билан БМТ ўртасида янги воситачи бўлиши мумкин, жумладан, санкциялар босимини пасайтириш масаласида. Шунингдек, биз ундан минтақада ва хусусан Афғонистонда вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишда, мамлакатимизни қайта қуришда ёрдам сўраймиз”, деган Мужоҳид. 

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бўлажак йиғилишларида Қобул учун аниқ ижобий натижаларни кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилиб, юқори даражали Бош Ассамблея ҳафталигида қатнашиш ниятини билдирганди ва Муҳаммад Суҳайл Шоҳиннинг номзодини Афғонистоннинг доимий вакили сифатида тасдиқлаш учун юборганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Толибон

Баҳолаганлар

697

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг