“Толибон” БМТга муҳим мурожаат йўллади 

Олам

image

“Толибон” ҳаракати вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилиб, юқори даражали Бош Ассамблея ҳафталигида қатнашиш ниятини билдирди ва Муҳаммад Суҳайл Шоҳиннинг номзодини Афғонистоннинг доимий вакили сифатида тасдиқлаш учун юборди. Бу ҳақда ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.  

“20 сентябрь куни бош котибга БМТ Бош ассамблеясининг 21-27 сентябрдаги 76-сессиясида қатнашишни сўраб, Ташқи ишлар вазири сифатида Амир Хон Муттаки имзолаган хат келди. Хатда, шунингдек 15 августдан Ашраф Ғани лавозимидан четлатилгани ва энди Президент сифатида тан олинмаслиги кўрсатилган. Мактубда Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили энди Афғонистон вакили эмаслиги кўрсатилган. Муҳаммад Суҳайл Шоҳин янги доимий вакил лавозимига кўрсатилган”, деган бош котибнинг вакили. 

Таъкидланишича, шу билан бирга, 15 сентябрь куни БМТ Бош котибига Афғонистоннинг доимий ваколатхонасидан элчи Ғулом Исхакзай имзоси билан Бош Ассамблеядаги делегация рўйхати кўрсатилган хат келган. 

“Доимий вакил делегация раҳбари этиб тайинланган”, деган Дюжаррик. 

БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирга кўра, Афғонистоннинг доимий вакили ҳақидаги қарорни октябрь-ноябрь ойларида аккредитация қўмитаси қабул қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон БМТ

Баҳолаганлар

604

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг