“Толибон” расмийлари Ўзбекистон муфтийси билан учрашди (фото)
Жамият
−
18 Март
11329Афғонистондаги муваққат ҳукуматнинг Ҳаж ва диний ишлар вазири вазифасини бажарувчи Нур Муҳаммад Соқиб Ўзбекистон муфтийси шайх Нуриддин Холиқназаров билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари кутиб олган.
Ҳар икки томон ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, яқин ҳамкорлик қилиш, Афғонистон ва Ўзбекистон уламолари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш ва такомиллаштириш, масжид ва мактаблар таълими соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, дин масалаларини муҳокама қилишган.
Билдирилишича, делегация бошқа ҳукумат вакиллари билан учрашишдан ташқари Самарқанд ва Бухоро ислом марказларида ҳам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназаров Афғонистон муваққат ҳукуматидаги Ҳаж ва диний ишлар вазирлигининг юқори мартабали делегациясини мамлакатга таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси