Ўзбекистон муфтийси “Толибон” вакилларини мамлакатга таклиф қилди
Жамият
−
16 Март
13101Бугун, 16 март куни Афғонистон муваққат ҳукуматидаги Ҳаж ва диний ишлар вазирлигининг юқори мартабали делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳаж ва ислом ишлари бўйича вазир вазифасини бажарувчи Нур Муҳаммад Соқиб бошчилигидаги ўн кишилик делегацияни мамлакатга Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров расман таклиф қилган.
Билдирилишича, делегация Ўзбекистоннинг диний уламолари билан учрашиб, икки томон ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, вакиллар Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги диний марказларда ҳам бўлиб, Ўзбекистондаги ислом муассасалари мутасаддилари билан турли масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов тан олинмаган "Толибон" раҳбарияти билан учрашган эди.
LiveБарчаси