“Толибон”нинг ашаддий душмани Европа парламентига таклиф қилинди

Олам

image

Европа парламенти Афғонистон бўйича резолюцияни қабул қилди. Унга кўра, Панжшердаги “Толибон”га қарши кучлар етакчиси Аҳмад Масъудни Европа парламенти ва Европа Иттифоқи кенгаши сессиясига таклиф қилиш назарда тутилган.

Европарламент сессиясида Голландиядан келган депутат Барт Грутхейс худди шундай ташаббус билан чиқди.

“Келинг, 20 йил олдин унинг отаси билан бўлганидек афғон қаршилик кучларининг жасур раҳбарини Европа парламентига таклиф қилайлик. Афғонистоннинг яхши келажагига умид ҳали ўлмаган”, деган Грутхейс.

Миллий қаршилик фронтининг ташқи алоқалар бўлими раҳбари Али Мейсама Назарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Аҳмад Шоҳ Масъуд ва кичик Масъуднинг курашини юқори баҳолаган.

Аммо ҳозирча Аҳмад Масъуд Европарламент сессиясида иштирок этиши ҳақида маълумот йўқ.

Панжшердаги қаршилик кучлари

Панжшер – Афғонистон шарқида жойлашган вилоят. Вилоят аҳолининг асосий қисмини этник тожиклар ташкил қилади. Жорий йилнинг 15 август куни Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШ этовидаги ҳукумат "Толибон" ҳаракати томонидан ағдарилгач, Панжшер толибларга муносиб қаршилик кўрсатган ягона куч бўлди. Бу ерда собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ ва толибларга қарши бошқа кучлар жамланганди. Қаршилик кучларига Аҳмад Масъуд етакчилик қиляпти.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни толиблар Панжшер вилоятига кириб борди. Бироқ, ҳозирча "Толибон" вилоятни тўлиғича эгаллаб олмаган.

Маълумот учун, Аҳмад Масъуд машҳур афғон қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли. Аҳмад Шоҳ Масъуд ўтган аср охирида дастлаб Совет армиясига қарши, кейинроқ "Толибон"га қарши курашган. 1996 йилда "Толибон" Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганида у Панжшер вилоятининг мустақиллигини сақлаб қолиб, ҳудудни толибларга қарши кураш марказига айлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аҳмад Масъуд

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг