“Толибон” ашаддий рақиблари билан музокара ўтказди
Олам
−
10 Январь 2022
19674Афғонистон Миллий қаршилик фронти етакчилари Аҳмад Масъуд ва Ҳирот вилоятининг собиқ губернатори Муҳаммад Исмоилхон Эрон пойтахти Теҳронда “Толибон”нинг Амирхон Муттақи бошлиқ делегацияси билан учрашди.
“Учрашувда Ислом Амирлиги вакиллари Миллий қаршилик фронти вакиллари бехавотир уйга қайтиши мумкинлигини таъкидлади”, деган толиблар вакили Билол Карими Twitter саҳифасида.
Қаршилик фронти ҳали “Толибон” билан учрашувни расман тасдиқламади, бироқ унинг аъзоларидан бири Ҳофиз Мансурнинг айтишича, бу ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтган.
Кичик Масъуд тарафдорларининг бу ваъдага муносабати ҳозирча номаълум. Аммо амнистия ваъда қилинган хавфсизлик кучларининг ўлдирилиши ҳақидаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олса, Фронт раҳбарияти бунга рози бўлиши амримаҳол.
LiveБарчаси