“Толибон” Навоий ҳайкалини вайрон қилди
Маданият-санъат
−
16 Февраль 2023
21885“Толибон”нинг Афғонистондаги тарихий ва маданий рамзлари билан узоқ йиллик адоватининг давоми сифатида 7 февраль куни Мозори Шариф шаҳрида Темурийлар даврининг машҳур сиёсатчиси, шоири ва олими Мир Алишер Навоий ҳайкалини бузиб ташладилар. Бу ҳақда “Independentpersian.com” нашри мақола элон қилди.
Мозори Шариф аҳолиси нашрга суратлар жўнатиб, шаҳардаги Мир Алишер Навоий ҳайкали ва унинг ёнидаги тош битикни толиблар вайрон қилганини айтган.
Икки томони форс, ўзбек ва инглиз тилларида Амир Алишер Навоий ҳаёти ва эришган ютуқлари ҳақидаги ёзувлари бўлган ушбу ҳайкал Афғонистонда республика ҳукуматининг сўнгги йилларида қурилган.
“Мозори-Шариф шаҳридаги биринчи шиа имоми Али Ибн Абу Толибга мансуб зиёратгоҳ тарихида бу тарихий маскан асосчиси сифатида Амир Алишер Навоийнинг изларини кўриш мумкин. Ҳозирги Мозори Шариф шаҳрининг яратилиши ва барпо этилишига оид тарихий ҳужжатлар шуни кўрсатадики, 855-йилда ҳозирги Мозори Шариф шаҳрининг марказида Али ибн Абу Толибга мансуб қабр топилган.. Ўша пайтда Балх вилоятидаги Хайрон қишлоғи деб аталган Султон Ҳусайн Бойқаро ўзининг вазири Алишер Навоий билан бу ерга келган. Тарихий ривоятларга кўра, Навоий билан маслаҳатлашиб, темурийлар муҳандислиги дурдоналаридан бири ҳисобланган бу қабр устига бино қурилган. Шунингдек, ушбу қабр атрофида Мозори Шариф шаҳри ҳам режалаштирилган ва кенгайтирилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, сўнгги йигирма йил ичида, толиблар ҳукмронлигининг биринчи даври қулагандан сўнг, Балх вилояти маҳаллий ҳукумати ушбу вилоятнинг тарихий-маданий ўзига хослигини қайта тиклаш мақсадида шоирлар, олимлар, маданий ва арбобларнинг ҳайкаллари, суратларини қайта тиклашга ҳаракат қилган.
Аммо “Толибон” ҳокимиятга қайтиши билан бу ҳайкаллар ва рамзлар “Толибон”нинг бадиий ва маданий асарлар билан душманлиги туфайли бирин-кетин йўқ қилинган. “Толибон” бунинг сабаби бутпарастлик билан боғлиқ, деб даъво қилмоқда. Улар ҳайкаллар, маданий рамзлар ва улардаги тирик мавжудот ролини ўйнайдиган барча нарсалар Ислом шариатига кўра тақиқланган ва йўқ қилиниши керак деб ҳисоблайди.
“Толибон”нинг сўнгги ҳужуми Мозори Шариф шаҳрининг янги рамзларидан бири ҳисобланган қўлда ясалган отлар ва чавандозлар ҳайкалига қилинган. Бу ҳайкаллар шимолий Афғонистоннинг машҳур чавандозлари ва ушбу минтақанинг тимсолларидан бири бўлган қадимий спорт тури бўлган чавандозлар хотирасига шаҳарга кираверишда қурилган.
LiveБарчаси