“Толибон” Қурбон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” террорчилик ҳаракати Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун давомида ўт очмасликка қарор қилди. 

“Барча жангариларга халқимиз уч кунлик ҳайитни ишонч ва қувонч билан ўтказишлари учун ҳеч қандай операция ўтказмаслик буюрилган”, дейди жангарилар вакили Забиуллоҳ Мужоҳид. 

Ўт ўчмаслик ҳақидаги сулҳ жорий йилнинг 31 июль куни кучга киради ва 2 августгача давом этади. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Толибон” ҳаракатининг ушбу қарорини олқишлади. Вазирлик расмий баёнотида шундай дейилади: 

“Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.  
 
Ушбу муборак кунларда ўт очишнинг тўхтатилиши афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун зарур шароит яратишига умид қиламиз.  
 
Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақиради.  
 
Ўз навбатида,  Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш,  афғонлараро сиёсий жараённи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва фаровон Афғонистон барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади”.  

Эслатиб ўтамиз, худди шундай сулҳ жорий йилнинг май ойида Рамазон ҳайити муносабати билан қабул қилинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг